Индонезия Ўзбекистон орқали каучук экспорт қилмоқчи

Ўзбекистон Индонезия табиий каучугини МДҲ мамлакатларига реэкспорт қилиш бўйича махсус “хаб”га айланиши мумкин. Бу ҳақда Plastinfo интернет-нашри хабар бермоқда.
Манба берган хабарда маълум қилинишича, Ўзбекистон тадбиркорлари ва Индонезиянинг каучук ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик корхоналари ўртасидаги музокараларда индонезиялик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга маҳсулот экспорт қилишга қизиқиш билдиришган. Айнан шу йўл орқали улар каучукни аввалига Ўзбекистонга, кейин эса Ўзбекистон орқали бошқа МДҲ давлатларига сотишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон 2018 йилда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, хусусан Индонезия, Сингапур ва Малайзия билан савдо-иқтисодий алоқаларни жадал ривожлантирмоқда. Республиканинг дипломатик идоралари турли бизнес форумлари ташкил этмоқда ва инвестиция жалб қилиш учун шароитлар яратиб бермоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг