Имтиёзли темирйўл чиптасини бекатга бормай сотиб олиш мумкин бўлади – Қонун лойиҳаси

16:38 13 Август 2024 Сиёсат
265 0

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан темир йўл транспорти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар берди.

«Қонун лойиҳаси билан, соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, темир йўл транспортини монополиядан чиқариш мақсадида ташувчи ва вагонлар, (контейнерлар) оператори ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда», дейилади хабарда.

Мазкур қонун лойиҳасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларни йўловчи поездларда юриш имкониятини яратиш мақсадида темир йўл транспортида йўловчиларнинг имтиёзли юриши, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгиланмоқда. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар чипталарни имтиёз билан онлайн харид қилишлари мумкин бўлади. Қайд этиш керакки, аввал имтиёзли чипталарни сотиб олиш учун фуқаролар кассага боришлари зарур эди.

Маълум бўлишича, ушбу қонун лойиҳаси билан темир йўл транспортида йўловчи ташиш соҳасини янада ривожлантириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш ҳамда йўловчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш имкониятларини оширишда нодавлат сектори иштирокини рағбатлантириш мақсадида темир йўлда давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари яратилади.

Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари давлат тасарруфида қолдирилади, шунга қарамасдан, вокзаллар ва вагонлар давлат-хусусий шериклик шартномалари асосида қуриш, модернизация қилиш ва бошқариш учун хусусий шерикка берилиши мумкин бўлади.

Мажлисда «фуқароларнинг темир йўл транспортида ҳаракатланишида сифат даражасини ошириш, нархни тушириш, йўловчи ва юкларни хавфсиз ташишга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, темир йўл транспорти ҳамда халқаро ташувлар соҳасида халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш» ушбу қонундан ўрин олади.

Аввалроқ, Бош прокурорнинг илтимосномасига биноан хорижий давлат судининг қарорини тан олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер