Бош прокурорнинг илтимосномасига биноан хорижий давлат судининг қарорини тан олиши мумкин

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-протсессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур қонун лойиҳасида Жиноят-протсессуал кодексида хорижий ҳамкорликнинг бир қатор тартиблари белгиланмоқда. Қайд этилишича, эндиликда хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақида Бош прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан Олий судга илтимоснома киритилиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, илтимоснома озодликдан маҳрум этилган ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг доимий яшаш жойи бўйича, доимий яшаш жойи бўлмаганда эса, Ўзбекистон ҳудудида охирги рўйхатга олинган жойи бўйича жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан кўриб чиқилади.
Шунингдек, маҳкум ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган шахсни бериш ва қабул қилишга уларнинг, қонуний вакили ёки яқин қариндошининг аризасига, шунингдек, Бош прокуратура ёки хорижий давлат ваколатли органининг илтимосномасига биноан берилаётган шахс ёхуд унинг қонуний вакилининг розилиги билан йўл қўйилиши ҳам мумкин.
Қайд этилишича, мазкур қонун лойиҳаси билан маҳкум ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган шахсни бериш Бош прокурор ёки унинг ўринбосарининг қарори, уларни қабул қилиш эса, суднинг ажримига асосан амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган.
Аввалроқ, Рақобат қўмитаси барча давлат ва нодавлат телеканалларга кўрсатма хати юборганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг