Илон Маск Марсда уй қураётган бир пайтда биз жим қараб турамизми?!
Фото: Иллюстратив фото
Ҳозирги пайт дунёни ҳайдовчисиз машиналар, учувчисиз учоқлар, сунъий интеллектга эга роботлар жадал эгалламоқда. Шундай бир даврда биз жим қараб туришимиз қанчалик тўғри?
«Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳаси ана шундай хайрли ишларнинг дебочаси бўлгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Уч йил аввал Наманганлик ихтирочилар бошлаган лойиҳа шу йили ўз самарасини берди. Бу “Boy Smart Systems” лойиҳаси саналади. Тизим “Boy Car”, “Boy Home”, “Boy Assistant”, “Boy SST” ва “Boy Avtopilot” бўлимларини ўз ичига олади.
“Boy Car” — автомобиллар учун кўп функцияли тизим ҳисобланади. У ёрдамида машиналарни масофадан юргизиш, қулфлаш, чироқларини ёқиб- ўчириш, мусиқа айттириш, иситгичини ишга тушириш мумкин. Бармоқ изи ёрдамида эса машинани қулфлаш ва қайта очиш мумкин. Автомобилнинг орқа юк қисмига яқинлашиб оёғингизни олиб бориш ёрдамида эса уни очиш мумкин. Ҳаттоки автомобиль қаршисидан бирор хавф чиқса автоматик тормозланади.
“Boy Avtopilot” — Ўзбекистонда илк бор машина ҳайдовчилари учун ўзи юра олиши билан таъминлайдиган тизимдир. Машинага ўтирасиз ва рулга қўл теккизмаган ҳолатда худди Тесла автомобилидек ҳайдаб кета оласиз. Ҳозирги кунда у тизим Дамас автомашинасига ўрнатилган ва муваффақиятли синовдан ўтган.
“Boy Home” — барча уйлар учун қўлласа бўладиган ақлли қурилмадир. Тасаввур қилинг, уйингизда чироқни, телевизорни ёки бўлмаса бошқа электр жиҳозини ўчириш ёдингиздан кўтарилди, дастурга кирасиз ва ўчириш буйруғини берасиз. Ҳатто бошқа мамлакатда бўлган тақдирингизда ҳам уйингиздаги электр жиҳоз ўчади.
“Boy Assistant” — телефонлар учун жуда фойдали ўзбекча сунъий интеллект саналади. Дастурдан фойдаланган ҳолда овоз буйруқ орқали сиз телефонингизни бошқара оласиз. Масалан «мусиқа айт», «телеграмга кир», «онамга телефон қил» ва ҳатто дастур билан ўзбекча суҳбат ҳам ўтказа оласиз.
“Boy SST” орқали эса телефонда ёки компьютерда ҳажми катта бўлган матнларни ёзиб эмас, гапириб матнга айлантиришингиз мумкин.
Бу дастурларни ва тизимларни Наманган вилояти Уйчи туманидаги 16 мактаб ўқувчиси Носиржонов Абдулазиз томонидан Наманган Давлат Университети талабалари ҳамда қишлоқнинг электр инженерлари ҳамкорликда яратишган. Бу жамоанинг ихтиролари «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасига киритилгани қувонарли хабар, десак муболаға эмас. Айни пайтда эса “Boy engineering” жамоаси янада каттароқ лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.
Мафтуна УЗОҚОВА, ЎзДЖТУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг