Илм-фанга номаълум бўлган тиранозавр қолдиқлари музейдаги эски қутидан топилди
Сальтильо шаҳридаги Мексика чўл музейида олимлар эски қутичада тиранозаврнинг илгари номаълум турига тегишли қолдиқларни учратишди. Бу кашфиёт ҳозирги Мексиканинг қадимий тарихини ва Ти-рекснинг яшаш жойини аниқлашда кўмак бериши мумкин.
Динозавр қолдиқлари 2000 йилда палеонтолог Марта Каролина Агильон томонидан топилганидан кейин музейда сақланган. 20 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, унинг ҳамкасби Ник Лонгрич ва бир гуруҳ тадқиқотчилар уни текширишга қарор қилишди ва уларга омад кулиб боқди. Боиси топилма оддий захира кўргазма эмас, балки қимматбаҳо бўлиб чиқди. У минтақада яшаган динозавр турларининг тарихига ойдинлик киритиши мумкин.
Илгари, тиранозавр 1974 йилда Мексикада топилган. Тиранозаврлар Шимолий Америка судралиб юрувчилар тури ҳисобланади. Уларнинг аксарияти ҳозирги Канада ва Монтанада, йирик Ти-рекс турлари эса асосан Монтана ва Вайомингда топилган. Сўнгги икки ўн йилликлар ичида тиранозаврларнинг бир нечта турлари жанубда, масалан, Юта ва Нью-Мексикода аниқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг