Илк Ренессанс даврининг ёрқин намояндаси
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўрта Чирчиқ туман бўлинмаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамда 5-умумтаълим мактаб ҳамкорлигида Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ташкилот ва идоралар, маънавият тарғиботчилари, маҳалла фаоллари, умумтаълим мактаби мутасаддилари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, Абу Райҳон Беруний – улуғ ўзбек мутафаккир олими, ўрта асрнинг буюк даҳоларидан. Ўз замонасининг ҳамма фанларини, биринчи навбатда, фалакиёт, физика, риёзиёт, илоҳиёт, маъданшунослик фанларини пухта эгаллаган. Бу фанлар тараққиётига қўшган ҳиссаси билан унинг номи дунё фанининг буюк сиймолари қаторидан жой олди.
Беруний сўнгги авлодларга катта илмий мерос қолдирди. Унинг ўз даври илм-фанининг турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ таржималари, турли ҳажмдаги асарлари, ёзишмалари қолганлиги бизга маълум.
Иштирокчилар ўзининг ноёб асарлари ҳамда оламшумул кашфиётлари билан жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккир ва қомусий олим, Илк Ренессанс даврининг ёрқин намояндаси Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини янада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратишди.
Тадбир сўнгида ушбу давра суҳбатида муносиб иштирок этган фаол ўқувчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг