Икки вилоятда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарган шахсларга жиноят иши очилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.Б. «А.Темур» МФЙ ҳудудидаги хонадонида қонунга хилоф равишда қўлбола усулда ясалган жувоз ускунасида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 55 литр ёғсимон маҳсулот, 392 килограмм чигит ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «Б.» МЧЖ раҳбари фуқаро Ф.С. «Олатемир» МФЙ ҳудудидаги хонадонида ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 937 килограмм чигит ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг