Икки ой муддатда хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳалар орқали 1 минг нафар ёшларнинг IT-паркларда малакасини ошириш тизимини йўлга қўйилади
Фото: president.uz
Президент ҳузурида Ахборот технологиялари вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йиғилишда биринчи ярим йилликда 6 та (Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё, Фарғона, Наманган), йил якунигача яна 8 та масофавий хизматлар марказини ташкил қилиб, хориждан буюртмалар олишни йўлга қўйиш топширилди.
Жаҳон IT бозорига чиққан камида 30 та йирик компанияларни мамлакатимизда фаолиятини йўлга қўйиш муҳимлиги айтилди.
Энг оғир ҳудудлар - Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда ахборот технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Икки ой муддатда хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳалар орқали 1 минг нафар ёшларнинг IT-паркларда малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.
Йил бошидан хориждан 3 мингга яқин IT мутахассислар келган бўлиб, уларнинг асосий қисми шу ерда узоқ муддат қолиб ишлашни режа қилганлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг