Икки ҳудудда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
Фото: Прокуратура департаменти
Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Унда пойтахтдаги хусусий университет ходими З.О. фуқаро Т.М.нинг ишончига кириб, танишлари орқали унга қўшни Қозоғистон ёки Тожикистон давлатидаги олий ўқув юртининг 2 курсини ўқиб тугатганлиги тўғрисида сохта ҳужжат тайёрлаб, ўзи ишлаётган хусусий университетнинг 3 курсидан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1,5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Тахтакўпир тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро М.О.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Нукус шаҳридаги Тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиши эвазига фирибгарлик йўли билан 1000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг