Икки ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Иллюстратив фото
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида «Чинор» ЙПХ масканида Фарғона-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган «Epica» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилган.
Шу вақтда мазкур автомашина йўловчиси М.О. 37 дона «Регапен» ва 2 дона «Тропикамид» номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётгани аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эас «Г.С.» хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси А.Т. таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 3 та капсула «Омнадрен» нолми дори воситасини 120 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 850 дона «Карбамазепин» ва 22 дона «Омнадрен » номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг