Икки ҳудудда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
Иллюстратив фото
Андижон ва Тошкент вилоятларида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Т. ва Х.А. (муқаддам судланган) фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки Андижон филиалида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 300 миллион сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Э. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга Олмалиқ шаҳридаги тижорат банкларининг биридан 150 миллион сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилоятида савдо дўкони қуриш учун ер майдони ва рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг