Фарғонада савдо дўкони қуриш учун ер майдони ва рухсатнома олиб бериш эвазига пора сўраган шахс қўлга олинди
Фарғона вилоятида савдо дўкони қуриш учун ер майдони ва рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.И. фуқаро Г.Я.нинг ишончига кирган. У аукцион савдолари орқали Фарғона шаҳрининг «Шодиёна» маҳалласи ҳудудидан савдо дўкони қуриш учун ер майдони олиб бериши ва танишлари орқали қурилишга рухсатнома тайёрлаб бериши мумкинлигини айтган.
Айни пайтда, М.И. бу хизматлар эвазига 2 700 АҚШ доллари талаб қилган ва пулни олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат бўйича қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг