Икки агентлик ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

14:40 17 Февраль 2025 Жамият
192 0

Мазкур ҳужжат давлат хизматчиларида коррупцияга қарши маданият ва қадриятларни ҳамда муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган превентив механизмларни жорий этишни назарда тутади.

Шу мақсадда Меморандумда қуйидаги муҳим йўналишлар қамраб олинган:

— давлат секторида ҳалоллик ва манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш стандартларини жорий этишда давлат органлари ва ташкилотларига кўмаклашиш;

— давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларида ишлаётган ва ушбу лавозимлар учун захирада турган номзодларнинг коррупцияга қарши барқарорлиги даражасини баҳолаш;

— давлат органлари ва ташкилотларида ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши менежмент халқаро стандарт талабларига мувофиқ, “раҳбар шахсий намунаси” (Tone at the Top)ни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

— давлат хизматчиларининг ҳалоллик компетенциялари модели ҳамда индикаторларини ишлаб чиқиш ва бошқалар.

— Асосий мақсадимиз — ҳалол давлат хизматининг асоси, шу билан бирга, коррупциянинг олдини олиш ва давлат идораларида тўғри ва адолатли фаолиятни таъминлашга қаратилган аниқ ва самарали тизимни жорий этиш, — дейди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов. — Амалга оширмоқчи бўлган ишларимиз давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида кирганларини аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол, ишончли ва лойиқ кадрларни танлашга кўмаклашади. Албатта, буларнинг барчаси мураккаб жараён ва осон кечмайди, лекин давлат хизматининг шаффофлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини оширишда биз учун жуда муҳим.

Шаҳзода ЭРГАШЕВА,

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер