ИИВ собиқ раҳбари Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди

18:19 03 Март 2025 Сиёсат
1165 0

Архив фото

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.

Маълумот учун, Пўлат Бобожонов 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келаётганди. Бунгача у Хоразм вилояти ҳокими, Бухоро вилояти прокурори, Жиззах вилояти прокурори, Бош прокуратуранинг Солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш департаменти бошлиғи, Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган генерал майор Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер