ИИО ходимларидан қочишни мақсад қилган шахс ЙТҲ учради

Қорақалпоғистон Республикаси. 2023 йил 21 февраль куни соат 07:40 ларда Нукус шаҳри 27 кичик туманида яшовчи 43 ёшли Ж.Р., ички ишлар органларининг «102» қисқа рақамига мурожаат қилиб, шу куни унинг уйи олдида номаълум шахс унга тегишли бўлган «НИВА» русумли автомашинасини очиқ ҳолда ва калити ўт олдиргичда қолдирилганлигидан фойдаланиб, олиб қочганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган тергов - тезкор ҳаракатлар натижасида, ушбу автомашинани номаълум шахс шаҳар ҳудудида бошқариб келаётган вақтида аниқланган ва ички ишлар ходимлари томонидан транспорт воситасини тўхтатишни талаб қилишларига қарамай, уларнинг қонуний талабларини бажаришдан бўйин товлаган ҳолда ИИО ходимларидан қочишга ҳаракат қилган вақтида, автомашинани бошқарувини йўқотиб, темир дарвозага бориб урилган ва у ИИО ходимлари томонидан ушланган.
Қонунбузарнинг шахсига аниқлик киритилганида, у Қўнғирот туманида яшовчи 26 ёшли И.Н. эканлиги ва ушбу жиноятни маст ҳолатда содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг