IFFHS 2021 йил якунларига энг кучли клублари рейтингини эълон қилди. «Насаф» Осиёда кучлилар қаторида

Фото: «Насаф» футбол клуби матбуот хизмати
Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2021 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг кучли эркаклар клублари рейтингини эълон қилди.
Рейтингнинг энг юқори поғонасидан Бразилиянинг “Палмейпас” (332) жой олди. Кучли учликда эса “Атлетико Минейро” (313) ва «Манчестер Сити” (300) қайд этилди. УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби «Челси» эса 4-ўринни эгаллади. Инглиз клуби ҳисобида 289 очко бор.
Ундан Ўзбекистоннинг 3 та клуби жой олди:
«Насаф» — 213-ўрин (89 очко)
«Пахтакор» — 283-ўрин (75,5 очко)
АГМК — 331-ўрин (70,5 очко).
Қаршининг «Насаф» жамоаси Осиё миқёсида кучли 11таликда қайд этилди.
2020 йил якунига кўра эълон қилинган рейтингда Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ўзбек клублари ичида энг яхши натижани қайд этган эди: жаҳонда — 85, Осиёда — 4-ўрин.
Демак рейтингдаги Осиё жамоаларининг ўринлари қуйидагича:
61. «Улсан Хёнде” (Ж.Корея) – 159,5
101. Чонбук Хёнде Моторс (Ж.Корея) – 135
101. «Кавасаки Фронтале” (Япония) – 135
138. “Персеполис” (Эрон) – 114,5
144. «Тегу» (Ж.Корея) – 112
147. “Ал Ҳилол» (С.Арабистони) – 111,5
152. “Поханг Стилерс” (Ж.Корея) – 109,5
161. «Нагоя Грампус” (Япония) – 105,5
173. “Ал Насср” (С.Арабистони) – 100
194. «Истиқлол» (Эрон) – 93
213. «Насаф» (Ўзбекистон) – 89
225. “Ал Ваҳда” (БАА) – 86
...
283. «Пахтакор» (Ўзбекистон) – 75,5
292. “Фулад” (Эрон) – 74
...
331. АГМК (Ўзбекистон) – 70,5
346. “Шабаб Ал Аҳли» (БАА) – 68,5
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Улуғ олимнинг инсоний фазилатлари
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- Наманган мафтункор байрамга тайёрланмоқда
- Инсон — азиз, хотира — муқаддас
- Сув хўжалигининг қуйи бўғинлари такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистоннинг лимон экспорти камайган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг