Ички ишлар ва адлия органлари ходимларидан иборат махсус штаблар ташкил этилади
Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, бу борада профилактик тадбирларни кучайтириш, ҳудудларда фуқаролар дуч келадиган муаммоларга ҳуқуқий ечим бериш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини тизимли йўлга қўйиш бўйича Адлия ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти учрашув ўтказди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликда қилиниши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан:
— ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини тўғри ташкил этиш ва маълумотларни ўз вақтида алмашиш мақсадида ички ишлар ва адлия органлари ходимларидан иборат Республика, вилоят ва туман штаблари ташкил этилади;
— эндиликда вилоят даражасидаги адлия ва ички ишлар органлари томонидан ҳар бир туман (шаҳар) учун 1 нафардан масъул ходим бириктирилади ва жиноятларни олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишга манзилли кўмаклашади;
— туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмалари маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг тури, сони, шахслар тоифаси, ёш категорияси кўрсатилган маълумотларни туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборади ва ҳамкорликда “маҳаллабай” комплекс тарғибот тадбирлари амалга оширилади;
— жиноятлар сони ошган маҳаллаларда жиноят содир этилиши сабаблари, бунга имкон берган шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аҳоли ўртасида турли сўровномалар ўтказилади;
— бу борада маҳалла аҳолисининг жиноятчиликни камайтириш бўйича таклифлари ўрганилади;
— жойларда тегишли идоралар вакиллари иштирокида сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳоли муаммолари ўрганилади ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилади;
— жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, шунингдек профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар билан манзилли ишлайди;
— нотинч ва носоғлом оилалар, шунингдек, маиший
ва бошқа масалалар бўйича узоқ муддатдан буён низолашиб келаётган фуқаролар ўртасида учрашувлар ташкил этилади;
— фирибгарлик, товламачилик, киберхавфсизлик, коррупцияга қарши курашишга оид тизимли тарғибот тадбирларини олиб бориш;
— “Маҳаллабай” жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши курашиш ва бошқа профилактик тадбирлар бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинади ва жиноятчиликни камайтириш юзасидан тегишли идоралар кенг жалб қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг