"Hyundai Samho Heavy Industries" компанияси Ўзбекистондан ишчи кучи ёллашини маълум қилди

12:02 27 Декабрь 2021 Жамият
712 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари 300 нафарга яқин юртдошларимиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган "Hyundai Samho Heavy Industries" йирик кемасозлик комплекси масъуллари билан учрашди.

Учрашувда келгуси йилда ушбу комплексда иш ҳажми кўпайиб, меҳнат мигрантларига талаб ортиши таъкидланди.

Корея Республикасидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, айни дамда Ўзбекистон Республикасидан меҳнат мигрантлари ушбу давлатга кириб бораётгани ва Ўзбекистондан ишчи кучини ёллашда амалдаги тартиб бўйича корейс томонига маълумот берилди.

Шунингдек, "Hyundai Samho Heavy Industries" вакиллари томонидан келгуси йилда Ўзбекистон Республикасидан ишчи кучи ёллаш режалаштирилгани таъкидланди ва мазкур жараён юзасидан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?