Ҳуқуқшунос қонунбузарлар: Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлиги фош бўлди
Иллюстратив фото
Қашқадарёда 3 нафар адвокат пора олаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳрида фаолият олиб борувчи адвокатлик бюроси адвокати жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан 2 нафар фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш эвазига 4 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шаҳардаги бошқа бир адвокатлик бюроси адвокати эса фуқаролик ишлар бўйича Қарши туманлараро судининг иш юритувида бўлган ишни ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро фойдасига ҳал қилиб бериш юзасидан у билан шартнома тузиб, хизмат ҳақи эвазига 2 миллион сўм ва давлат божи учун 1,5 миллион сўм олади.
Бунга қарамасдан, адвокат мазкур фуқаролик ишини суд тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали ҳал қилишини айтиб, қўшимча 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Яна бир ҳолатда, адвокат ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро билан шартнома тузмаган ҳолда, Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувида бўлган безорилик ҳуқуқбузарлигига оид ишнинг унга тегишли қисмини терговчи орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, муқаддам 2 миллион сўм олган.
Шундан сўнг у ишни гўёки ижобий ҳал қилганлигини айтиб, қўшимча 2 миллион сўм олган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг