Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда фаол иштирок этганлар рағбатлантирилади

12:32 16 Ноябрь 2021 Жамият
730 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқиляпти.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан тўғридан-тўғри амал қилувчи айрим қонун ва қонуности ҳужжатларини тизимлаштириш ва унификация қилиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси 8 та боб, 84 моддадан иборат. Унда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий тушунчалари, турлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар ваколатлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда иштирок этувчи орган ва муассасалар ҳамкорлиги белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишларнинг самарадорлигини ташкил этиш борасида идоралараро комиссиялар фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда фаол иштирок этганларни рағбатлантириш тартиби белгиланмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларини унификация қилиш ва тизимлаштиришга, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятнинг кўриниши, моҳияти, мазмуни ва принципларини ўзгартириб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кучайишига хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?