Ҳудудлар қарийб 350 тонна чиқиндидан тозаланди

17:56 02 Апрель 2025 Жамият
121 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт тумани, “Янги Чоштепа” МФЙ ҳудудида 30 март — Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни муносабати билан плоггинг эко-акцияси ўтказилди.

Вазирлик бўлим бошлиғи З. Абдуллаеванинг айтишича, плоггинг учун айнан аҳоли яшайдиган ҳудуд танлангани бежиз эмас. Мазкур акция орқали аҳолига ўзи яшайдиган ҳудудни чиқиндихонага айлантирмаслик, атроф-муҳитни озода сақлаш зарурлигини яна бир бор уқтириш мақсад қилинган.

Акция давомида атроф-муҳит жами 1 124 кг. чиқиндидан тозаланди. Якунда энг кўп чиқинди тўплаган  жамоалар тақдирланди. Шунингдек, барча иштирокчиларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.

Маълумот учун, акция давомида юртимиз бўйлаб жами 3 мингга яқин иштирокчи томонидан 58 та ҳудуд (150 гектарга яқин) 349,8 тонна чиқиндидан тозаланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?