Ҳозирги замонда ахборотни бекитиб бўлмайди - АОКА раҳбари
Айни вақтда Халқаро пресс-клубнинг сўз ҳамда матбуот эркинлиги ҳақида давра суҳбати ўтказилмоқда.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев фикр билдирди.
"Ҳозирги замонда ахборотни бекитиб бўлмайди. Танқидий фикрларни давлат бошқарув органлари эшитиши, фаолиятини таҳлил қилиши керак.
Ўтган йиллар давомида катта бир иш амалга оширилган, бу матбуот хизматларининг ташкил этилиши. Матбуот хизматлари орқали давлат ташкилотлари ўз очиқлигини таъминлаб берилиши керак. Ҳозир мингдан зиёд матбуот котиблари ўз фаолиятини амалга оширяпти. Биз уларни баҳолашимиз, малакасини оширишимиз керак", дейди А.Ходжаев.
Инобат АҲАТОВА
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг