Ҳозирги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, мустақиллигимизни, юртимиздаги тинчлик, миллатлар ва динлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш учун келгусида ҳам бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз — Шавкат Мирзиёев
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат борасидаги позициясини яна бир бор таъкидлади.
“Ҳозирги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, мустақиллигимизни, юртимиздаги тинчлик, миллатлар ва динлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш учун келгусида ҳам бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”, — деди Президент.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат борасидаги позициясини яна бир бор таъкидлади.
Энг аввало, Марказий Осиё давлатлари билан кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимиз сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари билан анъанавий кенг қамровли ва стратегик шериклик алоқалари янада кенгайтирилади.
АҚШ, Европа ва бошқа ривожланган давлатлар билан савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий ва технологик ҳамкорлик ривожлантирилади, кенг кўламли шериклик ва амалий алоқалар мустаҳкамланади.
Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ, Африка минтақасидаги мамлакатлар билан янги ва истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун транспорт-логистика йўлакларини яратишга алоҳида эътибор қаратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг