«Hollywood» олов ичида қолди
Лос-Анжелесдаги ёнғин тепаликдаги машҳур «Hollywood» ёзувигача етиб келди. Рўй берган ёнғинда камида беш киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда округ шерифи Роберт Луна «ABC» телекомпаниясига маълум қилди.
Калифорния ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, Лос-Анжелесдаги ёнғинлар умумий майдони 10 минг гектардан ошган ва тинмай ўсиб боряпти. Мингдан зиёд бино-иншоот оловда кул бўлган. Ҳудуддаги 930 мингдан зиёд истеъмолчи электрсиз қолган.
Таниқли шахслар, хусусан, АҚШ президентлиги учун курашган Камала Ҳарриснинг қароргоҳи, актёрлар Бен Аффлек, Том Ҳэнкс, қўшиқчи Рианнанинг уйлари ўт ичида қолди.
АҚШ парвозларни бошқариш федерал агентлиги ёнғин зоналари устидан учишни тақиқлади. Голливуд тепаликлари, Палисейд бой-бадавлатлар тумани ва Малибу пляжи шулар жумласига киради.
«AccuWeather» консультация компаниясига кўра, Лос-Анжелесдаги ёнғинлардан кўрилган зарар 52-57 млрд долларга етиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг