Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик маоши очиқланди
2022 йил 1 январдан туман (шаҳар) ҳокимининг аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилади.
Ҳужжатга мувофиқ, вилоят ҳокимликлари раҳбарларининг ўринбосарлари қуйидаги маошни оладилар:
уй-жойлар сони 500 тагача бўлган маҳаллаларда — 4,9 миллион сўм;
уй-жойлар сони 1000 тагача бўлган маҳаллаларда — 5,3 миллион сўм;
1000 дан ортиқ уй-жойли маҳаллаларда — 5,7 миллион сўм.
Шунингдек, 2022-2023 йиллардан бошлаб вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан ҳоким ёрдамчиларини сиртқи бўлимларга ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилади.
Ҳоким ўринбосарининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
— маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш, шу жумладан бандлик даражаси, оилаларнинг даромад манбалари, томорқаларидан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш;
— ишсизларни бўш иш ўринлари учун ишга жойлаштириш;
— имтиёзли кредитлар олишга ёрдам бериш;
— маҳаллалардаги бўш турган бинолар ва ер майдонларини аниқлаш ва уларни тадбиркорлик субъектларига ажратиш бўйича тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш;
— тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал қилишни ташкил этиш ва бошқалар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг