Ҳизбуллоҳ Исроил билан «очиқ ҳисоб-китоб жанги»га кирганини маълум қилди

15:11 23 Сентябр 2024 Дунё
220 0

Исроилнинг Ливан ҳудудига ракеталар учиришни бошлаши билан Ҳизбуллоҳ Тел-авив билан «очиқ ҳисоб-китоб жанги»га кирганини эълон қилди. Қайд этиш керакки, Исроил Ливан жанубига деярли бир йил ичида энг кучли ҳаво ҳужумларини уюштирган. Бу икки томон ўртасидаги зиддиятнинг сезиларли даражада кучайишига олиб келди. «Guardian» нашри бу ҳақда маълум қилган.

Хабар қилинишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўзаро ўқ узишда давом этар экан, минтақа «ҳалокат» ёқасига келиб қилишидан огоҳлантирган. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил ўз хавфсизлигини таъминлаш учун нима зарур бўлса, ҳаракат қилишини айтди. Шунингдек, у Ҳизбуллоҳни ҳужумларини давом эттирса, Исроилнинг хабарини тушунишлари ҳақида огоҳлантирди.

Дам олиш кунларида Ливандан Исроилга юзлаб жавоб ракеталари отилган, баъзилари Ҳайфа шаҳри яқинига келиб тушганди. Ўз навбатида Исроил ҳам Ливан жанубига отган ракеталари оқибатида 100 мингдан ортиқ тинч аҳоли ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлганди. Ҳозирда Исроил шимолидаги шифохоналар кўпроқ ракета ҳужумларига тайёргарлик кўрмоқда ва беморларни хавфсизроқ жойларга кўчирмоқда. Бунинг асосий сабаби эса яҳудий давлатининг янги ҳужумларига қарши томоннинг фаол реаксияси бўлиши мумкин.

Ливан расмийлари кенг кўламли урушдан қочиш учун хотиржамликка чақирмоқда, аммо Ҳизбуллоҳ ҳамон қаршилик кўрсатмоқда. Улар Исроилнинг Байрутга уюштирган зарбаси чоғида юқори даражадаги қўмондон ва бир қанча тинч аҳоли вакилларидан айрилди. Бу эса кескинликни янада кучайтириб юборгани айтилмоқда.

Ливандаги можаро Ғазода Исроил ва ХАМАС ўртасида давом этаётган уруш билан бир вақтда юз бермоқда. Жаҳон етакчилари яна кескинлашувнинг олдини олиш учун ўт очишни тўхтатишга чақирган баёнотлар берган, аммо Исроил тўхташ ҳақида белгилар бермаган.

Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?