Ҳиндистонда икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди
Фото: AP
Ҳиндистонда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Бу ҳақда PTI ахборот агентлиги расмийларга таяниб хабар бермоқда.
«Ғарбий Бенгалиядаги Янги Жалпайгури яқинида «Kanchanjunga Express» поезди ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Бахтсиз ҳодисада яна 60 киши тан жароҳати олди», — дейилади агентлик хабарида.
Поездлар тўқнашуви душанба куни эрталаб юз берган. Юк поезди худди шу йўналишда кетаётган йўловчи поездига бориб урилган. Натижада бир қанча йўловчи вагонлари рельсдан чиқиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, юк поезди машинисти тўхташ ишорасини ўтказиб юборган ва кейин иккинчи поездга бориб урилган.
Шимоли-шарқий чегара темир йўли вакилларининг сўзларига кўра, ҳалокатда юк поезди машинисти ва машинист ёрдамчиси ҳам ҳалок бўлган.
Расмийлар қурбонлар сонининг камлиги йўловчи поездининг орқа томонига иккита почта вагонлари бириктирилгани билан изоҳланган.
Тўқнашув жойига Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму, Ғарбий Бенгалия бош вазири Мамата Баннержи ва мамлакат темир йўл вазири Ашвини Ваишнав етиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг