Ҳиндистонда бортида 242 нафар одам бўлган йўловчи самолёт ҳалокатга учради

15:11 12 Июнь 2025 Дунё
198 0

Фото: India Today

Ҳиндистоннинг «Air India» авиакомпаниясига тегишли «Boeing 787-8 Dreamliner» самолёти Аҳмадобод шаҳридан ҳавога кўтарилганидан бироз ўтиб ҳалокатга учради. Фожиа юз берган вақта ҳаво кемаси бортида 242 киши бўлган.

Капитан ҳалокатдан олдин Ҳаво ҳаракатини бошқариш бўлимига қўнғироқ қилган. Самолётни капитан Сумит Сабҳарвал ва биринчи офицер Клайв Кундар бошқараётган бўлган. Бахтсиз ҳодиса самолёт соат 13:38 да ҳавога кўтарилганидан беш дақиқа ўтиб, Мегани аҳоли яшаш ҳудудига қулаб тушган.

Маълум қилинишича, самолёт Аҳмадобод — Лондон йўналишида парвозни амалга ошираётган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳаво кемаси қулаган жойдан олинган тасвирларда ҳавони қуюқ қора тутун қоплагани акс этган. Ҳалокатдан кейин воқеа жойига фавқулодда хизматлар еттита ўт ўчириш машинаси етиб келган.

«India Today» телеканали узатган тасвирлар даҳшатли ҳалокатнинг кўламини кўрсатиб берган. Битта видеода самолёт қулаб тушган жойда олов шарига айланган лаҳзани акс эттирган. Тасвирга кўра, самолёт бинолар устига қулагани тахмин қилинмоқда.

«Air India» фожиани тасдиқлади. «Аҳмадобод — Лондон йўналишида парвоз қилаётган AI171 рейси бугун, 2025 йил 12 июнь куни фожиага учради. Айни дамда биз тафсилотларни аниқлаяпмиз ва қисқа вақт ичида сўнгги маълумотларни тақдим этамиз», дейилади компания баёнотида.

«Flightradar24» авиация кузатувчисига кўра, «Boeing 787-8 Dreamliner» йўловчи самолёти бир кун олдин Деҳлидан Аҳмадободга учиб келганини маълум қилди.

Ҳиндистон фуқаро авиацияси бошқармаси ҳам даҳшатли ҳалокатни тасдиқловчи баёнот берди. Қайд этилишича, иккинчи учувчи Ҳаво ҳаракатини бошқариш бўлимига қўнғироқ қилган ва шундан сўнг самолёт билан алоқа узилиб қолган. Бошқарманинг қайд этишича, самолёт бортида 2 учувчи ва 10 нафар экипаж аъзоси, 230 йўловчи бўлган. Ҳаво кемаси 8200 соатлик тажрибага эга учувчи Сумит Сабҳарвал бошқарувида бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?