Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи — Сизнинг қўлингизда — Шавкат Мирзиёев
— Мен доимо эзгуликка, адолат ва маърифатга интилиб яшайдиган ана шундай буюк халқ фарзанди эканимдан, чексиз фахрланаман, — деди Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида. — Барча ислоҳотларимизни доимо қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлиб келаётган, ўзини аямасдан қаҳрамонларча меҳнат қилаётган олижаноб халқимга, фарзандлик меҳри ва садоқати билан чин дилдан, таъзим қиламан.
Ватанимизнинг бугунги ва эртанги тақдири, фарзандларимизнинг келажаги Сизларнинг ушбу сайловдаги онгли иштирокингизга, фуқаролик позициянгизга боғлиқ.
Ишонаман, бу сайлов, Сизларнинг фаол иштирокингиз билан, бугун биз интилаётган Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс сари ташланган, яна бир улкан амалий қадам бўлади.
Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи — Сизнинг қўлингизда.
Келажак учун масъулият эса – барчамизнинг зиммамизда.
Ана шундай буюк ҳиссиёт, ишонч-эътиқод билан ҳаракат қилсак, биздан халқимиз ҳам, келажак авлодлар ҳам, албатта рози бўлади.
Янги Ўзбекистонимиз ҳар томонлама тараққий топган, гуллаб-яшнаган гўзал мамлакатга айланади.
Барчангизга шу эзгу йўлда сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шахсий ҳаётингиз ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Яна бир бор катта раҳмат сизларга!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг