Ҳаёт учун жой ажратинг!
Саминжон ҲУСАНОВ/“Халқ сўзи”. Андижон вилоятида ана шу шиор остида экоакция ўтказилди. Унда ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш, ободонлаштириш, жамоатчилик орасида экологик маданиятни шакллантириш ишлари амалга оширилди.
— Шу билан бирга ёшлар орасида табиатни асраш, авайлаш мавзусидаги тарғибот тадбирлари ҳам бўлиб ўтди, — дейди Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходими Лочинбек Исомиддинов. — Қатнашчиларга атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз кераклиги алоҳида уқтирилди.
200 нафардан зиёд кўнгиллилар иштирокидаги ушбу тадбир давомида ҳудудлар 200 тонна маиший ва бошқа турдаги чиқиндилардан тозаланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг