Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва қор ёғиши муносабати билан табиий газ истеъмоли сезиларли даражада ошмоқда

08:01 06 Декабрь 2022 Жамият
881 0

Фото: Архив сурат

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, 4 декабрда мамлакат аҳолисига (3,9 миллиондан ортиқ истеъмолчига) 68 млн куб метр табиий газ етказиб берилди. (2021 йил 4 декабрда — 55,8 млн куб метр, яъни жорий йил 21% га кўпроқ етказиб берилди).

Шунга қарамай 516 та маҳаллада ёки 79 минг истеъмолчида газ босимининг пасайиши кузатилди, 14 минг истеъмолчида эса газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

«Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларни «зангори» ёқилғи билан таъминлаш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» томонидан 10 мингдан ортиқ соҳа ходимлари жалб қилиниб, улар маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солмоқдалар. Хусусан, «Бинокор» ва „Бектемир» газ тақсимлаш станцияларида чиқиш босимини ошириш ишлари олиб борилмоқда ва бу пойтахтнинг Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой, Миробод ва Сергели туманларида табиий газ босимининг яхшиланишига имкон беради», — дейилади хабарда.

«Фурсатдан фойдаланиб, барча истеъмолчиларни «зангори» ёқилғи билан таъминлаш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» ҳурматли фуқаролардан табиий газдан оқилона фойдаланишларини ва биринчи навбатда зарур бўлган газ жиҳозларини ишлатишни, уйдан чиқиб кетаётганда эса иситиш мосламаларининг ҳароратини иложи борича пасайтиришни илтимос қилади», — дейилади баёнотда.

Барча мурожаатлар, шикоятлар ва таклифлар 1104 cалл-маркази ва 104 диспетчерлик хизмати рақамлари, шунингдек, Фаcэбоок ижтимоий тармоғида газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун очиқ гуруҳи орқали қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?