Ҳасанбой Раҳимов халқаро мусобақада совриндор бўлди
Мисрда ўтаётган спорт курашлари бўйича халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси илк медалини қўлга киритди. Ортда қолган кун дастурида Ҳасанбой Раҳимов бронза медалига эга чиқди.
-125 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз илк босқичда полшалик Камил Косёлекка мағлуб бўлди. Поляк курашчиси финалгача етиб боргач юртдошимизда бронза медали учун имконият пайдо бўлди ва у бундан унумли фойдаланди.
Аҳамиятлиси, Раҳимов ўтиш босқичида ушбу вазндаги бошқа бир спортчимиз Сардорбек Холматовни, бронза медали учун курашда эса хитойлик Бенхин Дуанни доғда қолдиришга эришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг