Ҳарбий қисмларда “Маънавият марафони” лойиҳаси амалга оширилмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Республика маънавият ва маърифат марказининг ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида “Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” ғояси асосида “Маънавият марафони” лойиҳаси амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари сенатор Мирҳожиддин Хожиматов, Фалсафа фанлари доктори профессор Жамила Шермуҳаммедова, Сиёсий фанлар доктори профессор Нарзулла Жўраев, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Фахриддин Назаров, давлат ва жамоат ташкилотлари, ёзувчилар, таниқли санъаткорлар, ҳарбий бахшилар ҳамда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Дастлаб меҳмонлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, спортчи ҳарбийлар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари томонидан амалга оширилаётган тадбир ва тўгараклар билан яқиндан танишди.
Маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда меҳмонларга таниқли санъаткорлар ва ҳарбий бахшилар ўзларининг куй-қўшиқларини ҳамда терма достонларини ижро этиб, барчага кўтаринки кайфият улашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг