Ҳарбий аэродромда бир кун

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Яқинда ижодий жамоамиз Қарши шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Сафар давомида ҳудуддаги ўзгаришлар билан бирга, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти ҳамда Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродромида ҳам бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдик.
Мазкур иш жараёнларидан фото ва видео репортажлар тайёрладик.
Курсантлар билан суҳбат жараёнида ўзларининг билим ҳамда кўникмалари, хизмат вазифаларини юқори даражада уддалаётганига гувоҳ бўлдик.




– Билим юртимизда касбий кўникмалар ва билим олишимиз учун барча шароит мавжуд. Ушбу даргоҳга ўқишга киришимга сабаб, болалигимдан ҳарбий учувчи бўлишга қизиққанман. Айниқса, мени МИ-29 самолёти ўзига ром этган. Чунки у товуш тезлигида уча олади. Ўқиш давомида чет тилларини билиш, албатта, зарур. Қанча кўп хориж тилларини ўргансак, шунча яхши. Сабаби самолёт ва вертолётларнинг қўлланмалари, атамалари асосан инглиз ва рус тилларида. Бундан ташқари, курсантлар жисмоний ва маънавий соғлом бўлишлари керак. Биринчи парвозимда бепоён осмонда фақат мен ва самолёт билан қолганимда, булутлар орасида мени ажиб бир ҳислар чулғаган. Шу пайтда Ватаним осмони сарҳадлари мусаффолигининг қўриқчиси бўлганимдан жуда ғурурланиб кетганман, – дейди биз билан суҳбатда ушбу билим юрти курсанти Шуҳрат Тўлқинов.

Ижодий жамоамизнинг навбатдаги манзили – Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродроми бўлди. У ерда яратилган қулайликлар ва курсантларнинг жанговар машғулотлари, ҳарбий техникаларни қандай маҳорат билан бошқараётганига амин бўлдик.




– Ҳарбий қисмда радиация ҳолати сутка давомида ДЗ-64 дозиметрик қурилмаси ёрдамида ҳар етти соатда текшириб борилади, – дейди ҳарбий қисм навбатчиси, майор Маъруф Мусаев. – Шундай қилиб, атроф-муҳитда радиация миқдори аниқланиб, махсус дафтарга қайд қилиб борилади ҳамда юқори қўмондонликка маълумот берилади. Ҳарбий қисмда саккиз йилдан бери хизмат қилиб келаётган бўлсам, бу ерда радиация ҳолати мавжудлигига гувоҳ бўлмаганман. Гувоҳи бўлганингиздек, текширишда овозли ва нурли сигналлар берилади. Агар назорат текширувидан кейин шу каби ҳолатлар кузатиладиган бўлса, ишчи ҳолатига келтирилади. Ишчи ҳолат пайтида ўша ҳолат бўладиган бўлса, зудлик билан юқори қўмондонликка билдирув берилади. Лекин бизнинг аэродром ҳудудида ҳозиргача бундай ҳолат мавжуд бўлмаган. Мана ҳозир ҳам йўқ. Яна бир марта текшириб кўрдик. Бунга ўзларингиз гувоҳи бўлдингиз.

Аэродром фаолиятида радиация мавжудлиги умуман кузатилмаган. Мутахассислар келиб текширганда ҳам радиация ҳолати миқдордан ошганлиги аниқланмаган. Ҳарбий қисм атрофидаги ҳарбий шаҳарчада 20 йилдан бери доимий яшайдиган аҳоли мавжуд. Бу ерда одамларнинг радиация билан заҳарлангани, саратон билан касаллангани ҳақида ҳеч эшитмаганмиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг