Ҳар бир шаҳар, туман ҳокими фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб, масалаларни ижобий ҳал этиши зарур – Шавкат Абдураззоқов

12:24 01 Декабрь 2021 Жамият
1696 0

Фото: «Халқ сўзи»

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоков вилоятдаги Президент Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабулни ўтказди. Кўпчилик муаммоли масалалар ечимида вилоят раҳбари билан бўладиган юзма-юз мулоқот жўяли натижа беришига ишонган ҳолда қабулга келади. Бугун ҳам шундай бўлди. Икки юздан ортиқ фуқаронинг турли йўналишдаги ташвишлари мутасадди бошқармалар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

– Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича тизимли ишларнинг изчиллиги таъминланади,– деди Ш. Абдураззоқов. – Ҳар бир шаҳар, туман ҳокими фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб, масалаларни ижобий ҳал этиши зарур.

Айтиш лозимки, кўплаб ҳудудлар сингари Наманганда ҳам фуқаролар мурожаатлари ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда. Бу барча ижрочиларга ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш соҳасида алоҳида масъулият юклайди.

Фуқаролар сайёр қабули ва очиқ мулоқот чоғида кўтарилган масалалар ижросини сўзсиз таъминлаш Наманган вилояти ҳокими ҳамда Халқ қабулхонаси назоратига олинди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер