Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Бугун Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев Сайлов тизимлари халқаро жамғарманинг (IFES, Вашингтон, Колумбия округи) Европа ва Евроосиё бўйича дастурлари мутахассислари билан учрашди.
Учрашувда МСК раҳбари IFES вакилларига мамлакатда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бўлажак Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига тайёргарлик ҳақида маълумот берди.
Фуқароларнинг эркин ва адолатли сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлашда Жамғарманинг ўрни алоҳида қайд этилди. IFES тажрибаси сайлов тизимини мустаҳкамлаш ва маҳаллий ресурсларнинг салмоғини кенгайтиришга ҳисса қўшади, бу эса ўз навбатида долзарб масалаларнинг истиқболдаги ечимларини топиш имконини яратади.
Учрашувда томонлар Сайлов тизимлари халқаро жамғармасининг Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорлик йўналишлари ва уни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишди.
IFESнинг Европа ва Евроосиё бўйича дастурлари катта менежери Энтони Бойер Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва сайлов тартибини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолар экан, Жамғарма мустақил сайлов комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш, сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа дастурини амалга ошириш орқали миллий сайлов жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар МСК ва Жамғарма ўртасида янада тизимли алоқаларни ривожлантириш зарурлиги тўғрисида ўзаро фикр билдирдилар.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг