Ҳам тозалик, ҳам даромад манбаи
Маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ишларининг самарали ташкил этилиши экологик муаммоларни бартараф этиш билан бирга иқтисодиётга ҳам катта фойда келтиради. Шу боис, Сурхондарё вилоятида бу борада бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Денов туманидаги “Абулфайз-Миракбар” корхонаси томонидан чиқиндини қайта ишлаш орқали гранула ишлаб чиқариш лойиҳаси шулар жумласидандир. Корхонада йилига бир ярим тонна ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун 3 млрд. сўм маблағ йўналтирилган. Йиллик экспорт ҳажми 5 млн. долларни ташкил этади.
— Корхонамиз иш бошлаши билан ўнта янги иш ўрни яратилди. Бу ерда йил давомида 25 минг тонна чиқинди утилизация қилиниб, бир марта ишлатилган полиэтилен плёнкалардан гранула тайёрланмоқда, – дейди корхона раҳбари Нуриддин Жумаев. – Лойиҳа доирасида тайёр полиэтилен плёнка, қувурлар ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўямиз.
Таъкидлаш жоизки, вилоятда 12 та чиқинди полигони бўлиб, мавжуд 6 та корхона томонидан мунтазам равишда санитар тозалаш хизмати кўрсатиляпти. Вилоятда йил давомида 380-400 минг тонна чиқинди чиқарилади. Шундан, 120-130 минг тоннаси 15 та маҳаллий корхоналарда қайта ишланиб, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотга айлантирилмоқда. Бу борадаги амалий ишлар атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, экологик маданиятни ошириш, чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда.
Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг