"Ҳали ҳеч бир қитъада ўтган семинарда Тошкентдагидек кўп ҳакам иштирок этмаган" — хорижлик эксперт
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Каратэ бўйича Осиё чемпионатидан аввал ҳакамлар учун ташкил этилган халқаро семинар ўз ишини якунлади. Бугун 400 нафардан зиёд мутахассис иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди.
Ката йўналишида кечган дарсда халқаро федерациянинг 4 нафар эксперти мутахассисларга техник ҳаракатларни баҳолашдаги ўзига хосликлар хусусида батафсил маълумот беришди.
Бутунжаҳон каратэ WКФ федерацияси ҳакамлар қўмитаси раҳбари Хавер Эскалантенинг маълум қилишича, ҳали ҳеч бир қитъада ўтган семинарда Тошкентдагидек кўп ҳакам иштирок этмаган.
Сўнгги имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мутахассислар эртага халқаро даражадаги сертификатга эга бўлишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг