Ҳафта давомида ҳарорат сезиларли пасайиб, ёмғир ёғади
«Ўзгидромет» жорий ойнинг охири ва 1-2 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, сентябрь ойининг охирги кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 26-29 даража, баъзи жойларда 31 даражагача бўлади. 1-2 октябрда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистондан салқин ва нам ҳаво кириб келади.
1 октябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Навоий ва Тошкент вилояти шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 2 октябрда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. 3 октябрда фақат Фарғона водийсида айрим жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради.
Ҳарорат фони 1-2 октябрда 8-10 даражага пасаяди. Кечаси ва эрталаб термометр устуни 8-13 даражагача пасаяди, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати 18-23 даражадан юқори бўлмайди. Республика шимолида ҳарорат кечалари 4-9 даража илиққача, кундуз кунлари 15-18 даражагача пасаяди. 3 октябрда республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат 2-3 даражага кўтарилади.
Республика жанубида бундай илиқ об-ҳаво 1 октябргача сақланиб туради, 2-3 октябрдан эса ҳарорат 20-25 даражагача пасаяди. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг