Ғурур ва ифтихор тимсоли

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан Самарқанддаги Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловат қилинди. Унда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Шундан сўнг ҳокимликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, Марказий Ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар Соҳибқирон бобомиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, унинг улуғвор сиймосига ҳурмат бажо келтиришди.
Орадан неча аср ўтса ҳамки, Амир Темур номи, сиймоси халқимизни бирлаштиришда, жипслаштиришда, иймон-оқибатли бўлишда, маданий-маърифий илдизларимизни чуқур англашда, қудратли келажагимизни қуришда бизга янги-янги куч-қувват ва шижоат бағишлаб турибди. Ҳар бир қадамимизда ул буюк зот руҳи бизга ҳамроҳу ҳамнафас бўлмоқда. Айни пайтда Амир Темурнинг таваллуд санаси, унинг фаолиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар таълим муассасалари, театр ва музейлар, маданият масканларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг