Гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган Ўзбекистон футбол жамоасининг турнирдаги статистикаси қандай бўлди?
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда. Афсуски, ўзининг тарихий юришида U-23 жамоаси «C» гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади.
Жамоа «C» гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан республикаси билан бир гуруҳдан жой олган эди.
U-23 Испанияга 1:2, Мисрга эса 0:1 ҳисобида ютқазди, америка вакиллари билан эса дурангга имзо чекди.
Ўзбекистонлик футболчилар турнирда 2 та гол урди. Уларнинг бирига Италиянинг «Рома» клуби аъзоси Элдор Шомуродов, яна бирига эса Алишер Одилов муаллифлик қилди. Шунингдек, битта голли узатма жамоа сардори Элдор Шомуродов ҳисобига ёзилган.
Дарвозамизни қўриқлаган Абдулвоҳид Неъматов 3 та, Владимир Назаров эса битта тўпни ўтказиб юборди. Жасур Жалолиддинов, Абдурауф Бўриев, Диёр Холматов, Умарали Раҳмоналиев ва Абдулқодир Ҳусанов турнир давомида сариқ карточкага лойиқ топилди.
Мусобақа давомида 2 та голимиз офсайд сабабли ВАР ёрдамида бекор қилинган бўлса, айнан ВАР ёрдамида дарвозамиз томон 2 та пеналти белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг