Гулистон шаҳрида Конституциямизнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

16:47 06 Декабрь 2022 Жамият
567 0

Фото: Халқ сўзи

Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида ўтказилган ушбу тантанада вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев юртдошларимизни ушбу қутлуғ сана билан табриклади.

— Мамлакатимиз Конституцияси ижтимоий ҳаётнинг барча соҳасида босқичма-босқич ва тизимли равишда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мустаҳкам юридик манбаи ҳамда ҳуқуқий кафолати бўлиб келмоқда, —деди Акмалжон Маҳмудалиев. — Зеро, Асосий Қонунимиз ишлаб чиқилиши, қабул қилиниши ва ривожлантирилиши босқичлари мустақиллик тарихи билан бевосита боғлиқ. Ҳар қандай жамиятда Конституция ижтимоий тараққиёт суръатларига таъсир кўрсатадиган муҳим манба, тараққиёт мўлжалларини белгилаш имконини берадиган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Таъкидландики, кейинги йилларда «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» тамойили ислоҳотларнинг бош қоидасига айлантирилди. Келажакда ушбу тамойил асосида амалга ошириладиган ўзгаришлар тизимли равишд аолиб борилиши учун, энг аввало, «инсон – жамият – давлат» тамойили конституцион норма сифатида мустаҳкамланмоқда.

Тантанада бир гуруҳ фаол юртдошларимизга «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони топширилди.

Сўнгра Ватанга муҳаббат ва садоқат, тинчлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик каби эзгу ғояларни тараннум қилган байрам концерти намойиш этилди.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?