Греция Европарламент вице-президентининг активларини музлатиб қўйди
Фото: Reuters
Греция Европарламент вице-президенти Ева Кайлининг коррупция айбловлари ортидан активлари музлатилганини эълон қилди. Бу ҳақда Франциянинг «AFP» агентлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича, Кайлининг қариндошларини мол-мулки ҳам ҳибсга олинади.
«Бу ҳисоблар, сейфлар, компаниялар ва бошқа молиявий активларга тааллуқлидир», дейди Грециянинг пул ювишга қарши кураш бўлими раҳбари Чаралампос Вурлиотис.
Аввалроқ, Кайли 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати билан боғлиқ коррупция иши бўйича қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Бельгия полицияси Кайлининг уйига тинтув уюштирди. Манбага кўра, у аввал ҳибсга олинганлардан бирининг шериги.
Бельгия прокуратураси йирик операцияси ўтказгани, унинг давомида тўрт киши ҳибсга олингани, улар орасида собиқ Европарламент депутати Пер-Антонио Панзери ва Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси президенти Лука Висентини ҳам борлигини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг