Гўзаллик ва нафосат айёми
Фото: Халқ сўзи
Навоийда 8 март – Халқаро хотин-қизлар айёмига бағишланган асосий тантана шаҳардаги муаззам «Оқсарой» маросимлар уйида бўлиб ўтди. Унга таълим, тиббиёт, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, қўйингки, барча соҳаларда муваффақияти билан сафдошларига намуна бўлаётган хотин-қизлар, талабалар, шунингдек, кайвони онахонлар таклиф этилди.
Дастлаб Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов аёлларни байрам билан қутлаб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатилаётгани, уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, манфаатларини ҳимоя қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган шарт-шароитлар дунё миқёсида тан олинаётганини таъкидлади.
— Жамият ҳаётининг барча жабҳасида хотин-қизларимиз ўрни, уларнинг фаоллиги юксалиб бормоқда, — деди Н. Турсунов. — Бугунги замон аёлининг дунёқараши кечагидан тубдан фарқ қилади. Эришилаётган натижалар дилларда фахр уйғотади.
Хусусан, вилоят миқёсида олиб қараганда, опа-сингилларимиз таълим соҳасида 74,1, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 81,5, қишлоқ хўжалиги ва қурилишда 34,5, молия ва иқтисодиётда 40,9, саноат ва хизматлар соҳасида 29,5 фоизни ташкил этиб, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли биргина ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,2 баробарга ортди.

Қайд этиш жоиз, тадбиркорлик, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва бандлик соҳаларида хотин-қизлар учун яратилган кенг имкониятлар ва имтиёзлар самараси ўлароқ, биргина 2022 йилнинг ўзида қарийб 2 минг нафар хотин-қизлар ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди, улар томонидан 5,5 мингта янги иш ўринлари яратилди, 9 минг 193 нафар аёллар касб-ҳунарга қайта тайёрланди, 19 минг нафарининг бандлиги таъминланди, 600 нафардан ортиқ аёлларнинг уй-жой таъминоти билан боғлиқ муаммолари ҳал этилди.
Бундан ташқари «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида 8 минг 915 нафар аёлга 263 миллиард сўм кредит ажратилди. Эҳтиёжманд оилалардаги 1 минг 944 нафар қизлар олий таълим муассасаларига имтиёзли квота асосида ўқишга қабул қилинишлари учун тавсияномалар берилди, 150 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг 1 миллиард 70 миллион сўмлик шартнома тўловлари тўлаб берилди.
«Аёллар дафтари»нинг 3-босқичи доирасида ўтган йили 5 минг 995 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Тадбирда вилоятнинг ҳар жабҳада фаол бўлган бир гуруҳ хотин-қизларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ҳамда болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган ҳамда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган 15 нафар навоийлик хотин-қиз «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Байрам тантанаси вилоятнинг бадиий жамоалари ва таниқли хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар, дилбар рақслар билан янада кўтаринкилик касб этди.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг