Ғолиб талабаларнинг контракт пуллари қисман тўлаб берилди
Куни кеча Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш “Зиё Форум” фонди томонидан амалга оширилаётган “Авлод Грант” лойиҳасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур лойиҳа мамлакатимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг контракт тўловларини қисман қоплашга қаратилган бўлиб, унда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди.
Танловнинг финал босқичида республиканинг турли ҳудудларидан саралаб олинган 40 нафар талаба қатнашди. Синовлар “Kahoot” платформаси орқали онлайн интеллектуал ўйин шаклида ташкил этилиб, иштирокчилар ўз билимлари, тезкор фикрлаши ва фаоллигини намоён этишди.
Якуний натижаларга кўра, 5 нафар иштирокчи ғолиб деб топилиб, таълим контракти қийматининг 50 фоизигача бўлган миқдорда грант ажратилишини тасдиқловчи сертификатлар билан тақдирланди.
Лойиҳа доирасида ажратилган грант маблағларининг миқдори 30 миллион сўмдан ортиқни ташкил этади ва улар фақат таълим тўловлари учун йўналтирилиб, бевосита тегишли олий таълим муассасалари ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа фонд томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ташаббусларнинг бир қисмидир. Сўнгги пайтларда ташкилот томонидан турли таълимий фестивал ва спорт мусобақалари ҳам ўтказилиб, фаол ва иқтидорли навқирон авлод вакилларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ
(“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг