Ғиждувонлик таниқли кулол пойтахтда ҳунармандчилик уйи очди
Кулолчилик кўҳна шаҳарлар, дейлик, Бухорога тенгдош, балки ундан ҳам қадимийроқдир. Гап шундаки, шу ҳунар шарофати билан тўрт томонини саҳрою чангалзорлар ўраб олган, тоғ-тошлардан йироқ манзилда Бухоро деб аталмиш шаҳар қад ростлаган. У лойни пишириш эвазига тайёрланган ғиштдан барпо этилган. Ўзбекистон халқ устаси Абдулла Нарзуллаев аждодлардан мерос шу ҳунарни эъзозлаб келяпти. Унинг саъй-ҳаракати билан яқинда мамлакатимиз пойтахти Тошкентда ҳунармандчилик уйи очилди.
— Ғиждувон шаҳрида устахона, кўргазма зали, кулолчилик ва каштачилик тарихига оид ашёлар жамланган уй-музейимиз фаолият кўрсатмоқда, — дейди 200 йиллик тарихга эга сулола вакили. — Хорижий сайёҳлар тез-тез келиб туради. Улар учун маҳорат сабоқлари ҳам ўтказяпмиз. Халқаро кўргазмаларда қатнашяпмиз. Асарларимиз дунёнинг нуфузли музейлари ва шахсий коллекциялардан ўрин олган. Жаҳон ва юртимиз халқ амалий санъати ихлосмандларига янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкентда ҳам ҳунармандчилик уйи очиш орзусида эдик. Шукр, ниятимизга етдик.

“Рисола” деб аталган мазкур ҳунармандчилик уйи исми жисмига монанд. Унда миллий руҳ сингдирилган. Кулолчилик, каштачилик ва гилам тўқиш устахоналари, ранг-баранг буюмлар кўргазмаси, меҳмонларни қабул қилиш учун хоналар мавжуд. Шунингдек, миллий таомлардан тановул қилиш учун шарт-шароитлар яратилган. Экскурсия қилишдан ташқари сайёҳлар маҳорат сабоқлари олиши, қўл меҳнатига асосланган иш жараёнини билан яқиндан танишиши мумкин. Минтақанинг ўндан зиёд кулолчилик мактаблари маҳсулотлари жамланган масканда эҳтиёжманд оила вакилларига ҳунар сирларини ўргатиш учун ҳам кўзда тутилган.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг