Гидроэнергетика: Ўзбекистон ва Туркия компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги делегация янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик ишларини амалга ошириш юзасидан хизмат сафари билан Туркияда бўлиб турибди.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, сафар дастури доирасида Анқара шаҳридаги бир қатор йирик компания раҳбарлари билан амалий учрашувлар ўтказилди. Уларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари йил сайин мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат муносабатлари янги босқичга кўтарилиб, стратегик шериклик даражасига олиб чиқилгани эътироф этилди.
Хусусан, «DOLSAR Engineering» компанияси бош офисида икки томонлама ҳамкорликка қаратилган учрашув ташкил этилди.
«DOLSAR Engineering» компанияси Бошқаруви раиси Ирфан Акер билан бўлиб ўтган самимий қабулда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, соҳада компания тажрибасини ишга солиш, мамлакатимиз гидроэнергетикасини янада ривожлантиришга тегишли йўналишларда ҳисса қўшиш борасида фикр билдирилди.
Учрашувда турк компанияси билан «Ўзбекистон — Туркия» бизнес форумида имзоланиши режалаштирилган умумий қиймати 52 млн. долларга тенг 3 та лойиҳа доирасидаги шартномалар кўриб чиқилди.
Чунончи, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Толдиқсой ГЭС ва Қоронғитўқай ГЭС (қўшма лойиҳа) қурилиши лойиҳаларининг ТИАсини ишлаб чиқиш (шартнома қиймати — 5,8 млн. долл.), Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳаси қурилишида ПМC хизматлари (шартнома қиймати — 15,7 млн. долл.), шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Пском ГЭС қурилиши лойиҳасининг тўғони қурилишида ПМC пудратчи хизматлари (шартнома қиймати — 30,5 млн. долл.) шулар жумласидандир.
Компания экспертларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди, кўзда тутилган лойиҳалар юзасидан уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди.
***
Навбатдаги учрашув соҳавий йўналишда нуфузли ҳисобланган «Öзалтин Холдинг» компанияси Бош директори Музеффер Öздемир ўртасида кечди.
Учрашувда икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида истиқболли лойиҳалар устида ишлаш, асосий ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда «Öзалтин Ҳолдинг» компанияси фаолиятига оид тақдимот бўлиб ўтди. Шунингдек, туркиялик ҳамкорларга «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг истиқболли лойиҳалари борасида маълумотлар тақдим этилди. Ушбу лойиҳалар бўйича инвестиция киритиш орқали ЭПC+Ф, ДХШ асосида ҳамкорлик қилиш таклифи берилди.
Ўз навбатида, «Öзалтин Ҳолдинг» компанияси Бош директори Музеффер Öздемир компаниянинг тўғонлар қуриш бўйича катта тарибасидан келиб чиқиб, Пском ГЭС қурилиши лойиҳаси доирасида ГЭС тўғони қурилишида (тендер орқали) иштирок этиш истагини билдирди.
Компания вакиллари билан Пском тўғони лойиҳаси техник характеристикалари муҳокама қилинди. Лойиҳанинг тендер шартлари, тўғон тури, жойлашуви, геологик ва сейсмик ҳолатлари юзасидан компания экспертларининг фикр-мулоҳазалари ўрганилди.
Таъкидлаш жоизки, Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон — Туркия бизнес форуми доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда «DOLSAR Engineering» компанияси ўртасида Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳаси қурилишида ПМC хизматларини кўрсатиш борасида келишув битими имзоланди.
Шу билан бирга, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ҳамда «Öзалтин Холдинг» компанияси Бош директори Музеффер Öздемир томонидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг