Германия малакали хорижлик ишчилар учун солиқ имтиёзлари бериши мумкин

18:02 11 Июль 2024 Иқтисодиёт
238 0

Германия малакали хорижлик ишчиларни жалб қилиш учун янги солиқ имтиёзларини кўриб чиқмоқда. Режада компаниялар учун солиқ имтиёзлари ва пенсияга чиқишдан олдин узоқроқ ишлаш учун имтиёзлар мавжуд. Ушбу чора-тадбирлар Германияни корхоналар ва малакали ишчилар учун янада қулай қилиш учун мўлжалланган.

Мазкур ўзгариш ҳақда хабар берган «Deutsche Welle» нашрининг ёзишича, Федерал молия вазири Кристиан Линднер Олмонияда ишлаган дастлабки уч йил давомида чет эллик мутахассислар учун солиқ имтиёзларини эълон қилди. Малакали мутахассислар учун чегирмалар 30, 20 ва 10 фоиз бўлади. Қайд этилишича, бу режа мухолифатдаги сиёсатчилар ва касаба уюшмалари вакиллари томонидан танқидга учради.

Танқидчиларнинг таъкидлашича, солиқ имтиёзлари маҳаллий ишчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиши мумкин. «Яшиллар» партияси режанинг Германия Конституциясига мос келишидан хавотир билдирган. Уларнинг фикрича, бу Германия асосий қонунидаги тенглик тамойилини бузиши мумкин.

Федерал меҳнат вазири Хубертус Хайль ҳам режадан хавотир билдирди. Жамоатчиликда тушунмовчиликларга йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади. Иқтисодий рағбатлантиришга интилаётган “Эркин демократик партия” эса танқидни асоссиз ва мамлакатдаги демографик муаммоларни ҳал қилишдаги «калит» сифатида кўрмоқда.

Айни пайтда Германия иқтисодий ўсишга тўсқинлик қиладиган малакали ишчиларнинг катта танқислигига дуч келмоқда. Таклиф этилаётган солиқ имтиёзлари эса мамлакатга кўпроқ малакали ишчиларни жалб қилишга қаратилган.

Аввалроқ, собиқ футболчи Тони Кроос Германия 10 йил аввалгидек хавфсиз эмаслиги иммигирация билан боғлаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?