Германия 10 йил аввалгидек хавфсиз эмас — Тони Кроос
Фото: Sports24
Собиқ футболчи Тони Кроос Германиянинг иммиграция сиёсатидан хавотир билдириб, муҳожирлар оқимини «жуда назоратсиз» деб атади. Ўн йилдан Мадридда яшаётган футболчи Германиядан кетганидан кейин мамлакат сезиларли даражада ўзгарганини айтди.
«The Telegraph» нашрининг хабар беришича, спортчи муҳожирларни кутиб олишни қўллаб-қувватласада, мамлакат бунчалик кўп муҳожирни бошқаришда қийналганига ишонишини билдирди.
Крооснинг бундай ёндашуви Германиянинг иммиграция бўйича давом этаётган мунозаралари фонига тўғри келади. Собиқ канцлер Ангела Меркел 2015 йилда мамлакатга бир миллион қочқинга рухсат берганидан сўнг мамлакат кўплаб қочқин ва муҳожирларни қабул қилишни бошлаган эди.
Бу қарор баҳс мавзуси бўлиб, ўта ўнгчи «Германия учун муқобил» партиясининг кучайишига олиб келди. Икки фуқароликка рухсат берувчи сўнгги ислоҳотлар мунозараларни янада кучайтириб юборган.
Футболчи, шунингдек, Германиядаги хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларини муҳокама қилиб, у ўн йил аввалгидек хавфсиз эканлигини ҳис қилмаслигини айтди. Кроос хавфсизлик хавотирлари туфайли қизининг немис шаҳрига эмас, балки Испания шаҳрига боришини афзал кўришини айтди.
«Ҳамма жойда муаммолар бор, ҳамма жой гавжум. Мен Испанияда қолишда давом этаман, чунки қизимни Германия шаҳарларидан бирида кечаси 11 да ташқарига чиқаришга қўрқаман», деган собиқ футболчи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг