Германия, Буюк Британия, Канада каби давлатларга боришда виза тартиби соддалаштирилади

13:53 09 Декабрь 2024 Сиёсат
338 0

Бунда талабаларга “Work and Travel” каби дастурларда йўлкира харажатлари учун ссуда ажратилади.

Бу ҳақда 7 декабрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш бўйича ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Унда ривожланган давлатларда талабалар учун ташкил этилган “Work and Travel” каби дастурларда ўзбекистонлик ёшлар таътил вақтида чет элга бориб, ҳам билим олиб, ҳам даромад топаётгани қайд этилди.

Ташқи ишлар вазирлигига Буюк Британия, Германия, Канада, Словакия, Австралия, Янги Зеландия каби мамлакатларда ўқиш ва малака ошириш, корхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқароларга енгиллик бўлиши учун виза тартибини соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди.

Бундан ташқари, чет элда меҳнат қилаётган юртдошлар билан мулоқотни кучайтириш, уларнинг кўпроқ ойлик олишига шароит яратиш ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?